admin | 05-10-2019 | 7637
Раддия: Хорижий ижтимоий тармоқларда эълон қилинган
“Журналист Давлатназар Рўзметов ҳибсга олинди” номли мақола юзасидан.
2019 йил 5 октябрь куни, республикамизда
аккредитациядан ўтмаган хорижий ижтимоий тармоқларда “Журналист Давлатназар
Рўзметов ҳибсга олинди” номли мақола эълон қилинди. Ушбу мақолада сўз Хоразм
вилоятининг Қўшкўпир туманида яшовчи, 1971 йилда туғилган, фуқаро Рўзметов Давлатназар Шихназарович ҳусусида
боради. Мақолада Д.Рўзметов гўёки ҳибсга олинганлиги ва бу тўғрисида унинг
турмуш ўртоғи маълум қилганлиги қайд этилган.
Ушбу мақолада келтирилган фактлар ҳақиқатга умуман
тўғри келмайди ва қуйидаги асосларга кўра рад қилинади.
2019 йилнинг 5 октябрь куни соат 12:30лар атрофида,
Урганч шаҳрининг Ўзбекистон кўчасида фуқаро, 1971 йилда туғилган Давлатназар
Рўзметов Шихназарович ва Урганч шаҳрида яшовчи, фуқаро, 1978 йилда туғилган У.К.
(аёл) ўрталарида жанжал келиб чиққан.
Уларнинг жанжалига шу ерда хизмат олиб бораётган ички
ишлар ходимлари томонидан чек қўйилиб, уларнинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий
баҳо бериш учун ҳар иккаласи ҳам шу куни соат 13:00 ларда ички ишлар
органларининг ҳудудий таянч пунктига келтирилган.
Олиб борилган дастлабки суриштирувлар жараёнида
фуқаро Д.Рўзметов ва У.К. олдиндан ўзаро таниш бўлганликлари аён бўлди.
Шунингдек фуқаро У.К. суриштирувлар жараёнида ўзидан
Д.Рўзметов бундан бир ярим йил олдин олган пуллари, компьютер, 2 та телефон ва
электр печларини турли баҳоналарни рўкач қилиб қайтариб бермасдан келаётганлиги
сабабли, ундан ўзига тегишли мол-мулкни беришини сўраганида, Д.Рўзметов ушбу
мол-мулкларни қайтариб бермаслигини билдириб, уни ҳақорат қилганлигини баён қилиб,
ушбу юзасидан, фуқаро Д.Рўзметовга қонуний чора кўришликни сўраб ҳудудий ички
ишлар органига ариза билан мурожаат қилди.
Шу билан биргаликда таянч пунктида тушинтириш берган
Д.Рўзметов ҳақиқатан ушбу аёлни олдиндан танишлигини, унга уй-жой олишида ёрдам
берганлигини, у билан ўрталарида олди-берди масалалари бўлмаганлигини айтган.
Томонлардан ҳолат юзасидан тушунтириш хатлари
олинганидан сўнг, соат 15:45 да таянч пунктидан уйига кетишларига рухсат
берилди.
Нашр ўзининг мақоласида Д.Рўзметовни пахтада мажбурий
меҳнат масаласини ёритиб келган хоразмлик журналист, “Жамият” ижтимоий-сиёсий
газетасининг мухбири эканлигини ва у касбий фаолияти учун жазоланганлигини
кўрсатиб ўтган. Ваҳоланки, амалдаги қонунларимизда шахслар жинси, ирқи,
миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан
қатъий назар, бир ҳил ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлиб, қонун олдида
тенгликлари кўрсатиб ўтилган. Жумладан, журналистлик касби шахсни содир этган
ҳуқуқбузарлиги ёки жиноий хатти-ҳаракатлари учун қонун олдида жавобгарликдан
озод қилмайди.
Фуқаро У.К.нинг аризаси юзасидан ички ишлар органлари
томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, мазкур ҳолат юзасидан
фуқаро Д.Рўзметов ёки фуқаро У.К.ни ушлаб туриш тўғрисида қарор қабул
қилинмаган ва бундай қарор қабул қилишга зарурат ҳам бўлмаган.
Янгиликлар