Вилоят Ички ишлар бошқармасида ходимларининг ота-оналари ва яқин қариндошлари билан бўлиб ўтган учрашув

admin | 28-02-2017 | 14949

     Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармасининг Фармойишига асосан ички ишлар бошқармаси ходимларининг оила аъзолари билан очиқ мулоқот тарзида учрашув ўтказилиб, уларнинг муаммо ва  таклифлари кўриб чиқилди.

      Хоразм вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Р.М.Джураев учрашувни кириш сўзи билан очиб, бугунги кунда ички ишлар органларида хизмат қилаётган ходимларнинг хизмат фаолиятининг ўзига хос жиҳатларига тўхталди.

     Муҳтарам Президентимизнинг ташаббуслари билан ходимларга яратилаётган шароитлар, қисқа муддатларда вилоятимизда хизмат қилаётган 296 нафар профилактика инспекторларининг барчаси ўзи хизмат қилаётган ҳудудларда хизмат турар жойлари билан таъминланиши, уларга имтиёзли кредит асосида “Матиз” русумли автомашиналар берилаётганлиги, кейинги навбатда Жиноят қидирув ҳамда Тергов хизматларида фаолият олиб бораётган ходимларга тегишли имтиёзлар берилиши кутилаётганлиги, ушбу хизмат ходимлари томонидан фош этилган ҳар бир жиноят бўйича унинг оғирлик даражасига қараб рағбатлантириш масалалари кўриб чиқилаётганлиги йиғилганларни эътиборига етказилди.

     Шунингдек, Бошқарма бошлиғи вилоят Ички ишлар бошқармаси аппаратининг оила аъзоларига таклиф ва муаммолари бўйича ҳар куни соат 08:00 дан 11:00 гача қабулга келишлари мумкинлигини етказиб, шахсий таркиб  ўртасида таъмагирлик, порахўрлик ва фирибгарлик жиноятларини содир бўлишини олдини олиш, коррупцияга барҳам бериш, муҳтарам Президентимизнинг таъбири билан айтганда “Ҳалол ишлайди, нопок кетади” тамойилига оғишмасдан амал қилиш ҳар бир ходимнинг бурчи эканлигини таъкидлади.

     Шунингдек учрашувда ходимларни яқинлари эътиборига ўз хизмат вазифаларини сидқидилдан, виждонан бажариб келаётган ходимларнинг меҳнатлари муносиб равишда рағбатлантирилиб борилаётганлиги, мустақиллик йилларида хизматда алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан 53 нафари Давлатимизнинг юксак мукофотларига, 60 нафар ходимлар Ички ишлар вазирининг “Аъло хизматлари учун” кўкрак нишонига, 80 нафардан ортиқ ходимлар Ички ишлар вазирлигининг “Фахрий ёрлиғи” билан тақдирланганлиги, ходимларнинг дам олишларига эътибор қаратилаётганлиги етказилиб, ходимлар ўртасида содир бўлаётган нохуш ҳолатлар, фавқулодда ҳодисалар ҳамда хизмат интизоми ва қонунчилик бузилишини олдини олиш борасида Ички ишлар бошқармаси раҳбарияти, фаҳрийлар ва ходимнинг оила аъзолари биргаликда тарбиявий-профилактик ишларни олиб борсагина ижобий натижага эришиш мумкинлиги билдириб ўтилди. 

Вилоят ИИБ ходими Р.Бобажанов

 

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй