«Биз гиёҳвандликка қаршимиз» шиори остида ўтказилган Гала концерт

admin | 01-03-2017 | 16873

    «Биз гиёҳвандликка қаршимиз» шиори остида Гала концерт бўлиб ўтди

     Урганч шаҳрида жойлашган вилоят мусиқали ва драма театрида “Ёшлар орасида гиёхвандлик воситаларини тарқалишига қарши кураш” тезкор-профилактик ойлигига бағишланиб Гала концерт тадбири ўтказилди. 

     Тадбирни Хоразм вилояти хокимининг ўринбосари Отахонов Хамза Отахонович ўз маърузаси билан очиб берди.

    Хоразм вилояти Хокимлиги ва бошқа хуқуқни мухофаза қилувчи идоралар билан хамкорлигида ўтказилган ушбу концертдан кўзланган мақсад олий ўқув юртлари, коллеж, лицей ва мактабларининг талаба ва ўқувчиларини жалб қилган ҳолда вояга етмаганлар ва ёшлар орасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш, ёшлар қалбида она Ватанга муҳаббат, ҳалоллик, ватанпарварлик, фидойилик туйғусини шакллантириш, ўзи туғилиб ўсган заминга меҳрини янада ошириш ҳисобланади.  

     Ушбу тадбирда вилоятимизнинг таниқли хонандалари иштирокида давра кўринишлари, чиқишлар намойиш этилиб, ашула ва қўшиқлар янгради.

     Ўтказилган Гала концертида вилоят ёшларининг гиёҳвандликка қарши эканликлари акс этган баннерлар ҳамда шиорлар вилоят мусиқали драма театрига ўрнатилиб намойиш қилинди. 

Хоразм вилояти ИИБ ходими Ш.Ниязметов

Садулла Абдуллаев олган суратлар


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй