Сайёр қабул: Муаммо ва ечим

admin | 24-12-2019 | 1104

Сайёр қабул: Муаммо ва ечим 

 

Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий комплекс ривожлантириш бўйича Хоразм вилояти 3-сектор раҳбари, вилоят ИИБ бошлиғи, генерал-майор Д.А.Назармуҳамедов томонидан 2019 йил 24 декабрь куни Янгибозор туманида сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулда фуқаролардан ўн бешдан ортиқ мурожаатлар келиб тушди. Мурожаатларнинг аксарияти ички ишлар органлари хизматига кириш масалалари билан боғлиқ бўлди. Ҳар бир мурожаат бошқарма бошлиғи томонидан назоратга олинди.

Шунингдек шу куни вилоят ИИБ бошлиғи генерал-майор Д.А.Назармухамедов Янгибозор тумани марказида янги йил байрами тантаналари ўтказилиши режалаштирилган сайлгоҳда бўлиб, у ерда фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш борасида амалга оширилган ишлар билан яқиндан танишди ва бу борада зарур тавсия ҳамда топшириқлар берди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй