Хотира абадий, жасорат мангу

admin | 24-12-2019 | 1089

Хотира абадий, жасорат мангу 

Хоразм вилояти ички ишлар органлари ходими, сержант Жуманазар Ражабов 1995 йилда ўз хизмат вазифасини бажараётган пайтида хавфли жиноятчи томонидан юрагига урилган тиғ туфайли вафот этган эди.

Мана орадан қарийб 25 йил вақт ўтган бўлсада сержант Жуманазар Ражабовнинг қаҳрамонлигини унинг касбдошлари, шогирдлари, қолаверса раҳбарияти бир зум ҳам унутишмайди.

Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи генерал-майор Д.А.Назармухамедов 2019 йил 24 декабрь куни Янгибозор туманига амалга оширган ташрифи доирасида, марҳум Жуманазар Ражабовнинг хонадонида ҳам бўлди.

Бошқарма бошлиғи Ж.Ражабовнинг беваси ва фарзандлари ҳамда невараларини кириб келаётган янги йил билан қутлаб уларга байрам совғаларини топширди.

Ҳа, халқимиз ўз қаҳрамонларини унутмайди, уларнинг ёрқин хотираси қалбларимизда ҳамиша барҳаёт.

Р.S.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 9 ноябрдаги Фармонига биноан сержант Жуманазар Ражабов вафотидан сўнг “Жасорат” медали билан тақдирланган ҳамда унинг номи ва жасорати 2018 йилда нашр этилган “Мард ўғлонлар номи барҳаёт” номли хотира китобига киритилган.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй