Ўзгалар дардини ҳис қилган ходимлар

admin | 24-12-2019 | 1202

Ўзгалар дардини ҳис қилган ходимлар

 

Олов-тилсиз ёв. Кутилмаганда келиб чиқувчи ушбу офат туфайли ҳар йили қанчадан-қанча оилалар азият чекади.

Янгибозор туманининг “Паҳлавон Махмуд” маҳалласида яшовчи Шахноза Юлдашеванинг хонадонида 2019 йилнинг 9 ноябрь куни содир бўлган ёнғин ҳам бутун бошли уй ва ундаги барча жиҳозларни ўз домига тортиб кетди.

Турмуш ўртоғи хорижий давлатда ишлаётган Ш.Юлдашева 4 нафар фарзандлари билан бошпанасиз қолди. Ҳайриятки, туман ҳокимлиги, маҳалладошлари ва яқинлари кўмаги билан ушбу оиланинг уйи қисқа муддат ичида янгидан қуриб битказилди, хозирги кунда пардозлаш ишлари олиб борилмоқда.

Ҳаёт ташвишларидан азият чеккан инсонга ёрдам қўлини чўзиш халқимизга хос олижаноб фазилатлардан биридир.

2019 йил 24 декабрь куни Янгибозор туманига сайёр қабул ўтказиш сабабли келган вилоят ИИБ бошлиғи генерал-майор Д.А.Назармухамедов ушбу хонадонга ташриф буюрди. Ёнғинда зарар кўрган хонадон эгаларининг бугунги кундаги мавжуд муаммолари ўрганилиб, уларга вилоят ИИБ томонидан уй-рўзғор буюмлари топширилди.

Вилоят ИИБ бошлиғи томонидан топширилган янги йил совғалари болажонларнинг қалбига бир олам шодлик улашди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй