“Кучлилар шохсупада”

admin | 01-03-2017 | 16347

“Кучлилар шохсупада”     

     Яқинда вилоят ички ишлар органлари ходимлари ўртасида қўл жанги бўйича "Динамо" жисмоний тарбия ва спорт жамияти биринчилиги бўлиб ўтди. Тадбирни вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари О.Азимов очиб, ўтказилаётган ҳар бир спорт мусобақаси ходимларнинг жисмоний ҳамда жаговар маҳоратини оширишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаб ўтди ва беллашув иштирокчиларига омад тилади.

      Саккиз вазн тоифасида ўтказилган мусобақалар кескин ва муросасиз баҳсларга бой бўлди. Ҳакамлар ҳайъати ҳар бир иштирокчининг маҳоратини синчковлик билан кузатиб, холисона баҳолаб боришди. Мусобақада вилоят ИИБ ППХ ва ЖТСБ ходимлари, Р.Жумабоев, Ж.Отажонов, З.Худойберганов, Б.Каримов, Урганч шаҳар ИИБ ходимлари М.Юсупов, Р.Рустамов, вилоят ИИБ ЙҲХБ ходими Т.Саидмуратов, Гурлан тумани ИИБ ходими Д.Қурбонбоевлар ўз вазн тоифалари бўйича ғолиб бўлишди.

      Мусобақада умумжамоа ҳисобида вилоят ИИБ ППХ ва ЖТСБ жамоаси биринчи ўринни эгаллаб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди. Урганч шаҳар ИИБ ҳамда вилоят ИИБ ЙҲХБ жамоалари иккинчи ва учинчи ўринларга муносиб топилди.

      Ғолиблар вилоят ИИБ "Динамо" жисмоний тарбия ва спорт жамиятининг дипломлари ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланишди. 

                                                         Хоразм вилояти ИИБ ходими Р.Бобажанов

 Саъдулла АБДУЛЛАЕВ олган суратлар


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй