Ёшларга эътибор – келажакка эътибор

admin | 17-01-2020 | 963

Ёшларга эътибор – келажакка эътибор 

Ҳудудларни ижтимоий иқтисодий ривожлантириш бўйича Хоразм вилояти 3-сектор раҳбари, вилоят ИИБ бошлиғи генерал-майор Д.А.Назармухамедов томонидан доимий равишда ҳудудларда аҳоли билан сайёр қабуллар ўтказилиб, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ва амалий ёрдам бериш борасидаги ишлар узлуксиз равишда олиб борилмоқда.

Эндиликда бу борасидаги эзгу ишлар қаторида ёшлар билан учрашиб, уларнинг муаммоларини ўрганиш, уларга ҳаётда ўзининг муносиб ўринларини эгаллашларида амалий кўмаклашиш ҳам режалаштириб олинди. Чунки, ёшларга эътибор – келажакка эътибор, демакдир.

Ана шу мақсадда, вилоят ИИБ бошлиғи генерал-майор Д.А.Назармухамедов 2020 йил 16 январь куни Урганч шаҳрида ёшлар билан учрашди.

Самимийлик ва ўзаро ишонч асосида олиб борилган учрашувда дастлаб, генерал-майор Д.Назармухамедов йиғилиш иштирокчилари бўлган ёшларга бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар ва улар натижасида эришилаётган ютуқлар тўғрисида батафсил маълумот берди.

Шундан кейин вилоят ИИБ ҲПБ бошлиғи полковник С.Раҳимов Урганч шаҳрида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирларга қарамасдан ёшлар томонидан содир этилган жиноятлар тўғрисида, вилоят ИИБ ТЭҚКБ бошлиғи подполковник Ж.Юсупов ёшларнинг мафкуравий имммунитетини ошириш борасидаги ишлар, вилоят ИИБ Кадрлар бошқармаси бошлиғининг 1-ўринбосари майор Ж.Атажанов ички ишлар органлари ва тизим тасарруфидаги таълим муассаcаларига кириш тартиби, вилоят ИИБ ЙҲХБ бошлиғи полковник Ш.Байхуразов ёшлар томонидан йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилинишининг ахволи тўғрисида маълумотлар бердилар.

Ёшлар ўзларининг қизиқтирган саволларига масъул ходимлардан батафсил жавоб олдилар.

Йиғилишда ижодкор ёшлар томонидан айтилган шеърлар иштирокчилар томонидан олқишланди.

Учрашув якунида Урганч шахри ҳудудида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ҳамда унга қарши кураш борасидаги ишларда фаол иштирок этиб келаётган бир гуруҳ ёшларга вилоят ИИБнинг “Ташаккурнома”си ва эсдалик совғалари топширилди.


Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй