Одам савдоси – аср муаммоси

admin | 18-01-2020 | 1422

Одам савдоси – аср муаммоси

 

17 январь куни Хоразм вилояти ҳокимлигида одам савдосига қарши курашиш масалалари бўйича республика кичик комиссияси ишчи гуруҳи аъзолари томонидан йиғилиш ўтказилди.

Унда Хоразм вилояти ҳамда барча шаҳар ва туманларнинг Одам савдосига қарши курашиш бўйича ҳудудий идоралараро комиссияси ишчи гуруҳи аъзолари иштирок этишди.

Ҳар йили ер юзида миллионлаб аёллар, эркаклар ва болалар одам савдоси билан шуғулланувчи шахслар ва гуруҳдларнинг домига тушиб қолмоқда. Эҳтимолдаги жабрланувчилар дунё бўйлаб жинсий эксплуатацияга дучор қилинадилар, оғир, кўпинча ҳаёт учун хавфли меҳнатга мажбур қилинадилар, орган ёки тўқималар трансплантацияси қурбонига, у ёки бу шаклдаги зўрликнинг қурбонига айланадилар. Одам савдоси бу - инсон ҳуқуқларининг жиддий бузилишидир.

Ачинарлиси, одам савдоси билан шуғулланувчи шахслар мазкур ўзларининг қабих режаларини амалга оширишда янги усул ва воситалардан фойдаланадилар. Шу боисдан одам савдосига қарши курашиш фаолияти билан шуғулланувчи ишчи гуруҳ аъзоларининг билимларининг ошириш мақсадида турли тадбирлар ўтказиб келинади. Навбатдаги йиғилишда ҳам ишчи гуруҳ аъзоларига мамлакатимизда одам савдосига қарши курашиш соҳасида қабул қилинган қонунчиликнинг мазмун-моҳияти тушунтирилиб, ушбу соҳада Хоразм вилоятида амалга оширилган ишлар, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, доимий яшаш манзилидан узоқ муддатга кетган ва қайтиб келган, депортация ва ватанга қайтиш гувоҳномаси (сертификат) билан қайтиб келган ёшларни иш билан таъминлашга кўмаклашиш, фуқароларимизнинг хориж мамлакатларида одам савдоси қурбонига айланиб қолишининг олдини олиш борасидаги чора-тадбирлар юзасидан хабардорлигини оширишдан иборат бўлди.

Одам савдоси – инсон шаъни ва қадр-қимматини камситадиган, дунё тараққиёти учун мутлақо ёт бўлган трансмиллий жиноят саналади. Юртимизда замонавий қулликка қарши изчил кураш олиб борилмоқда.

 Тадбир якунида ишчи гуруҳи аъзоларининг саволларига жавоб қайтарилиб, келгусида бу борада амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй