Асосли танқид ва муносиб рағбат – самарадорлик гарови

admin | 20-01-2020 | 960

Асосли танқид ва муносиб рағбат – самарадорлик гарови 

 

2020 йил 20 январь куни Хоразм вилояти ИИБ да ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди. Унда 2019 йил якуни бўйича вилоят ички ишлар органлари томонидан ҳуқуқбузарликлар профилактикасини таъминлаш, жиноятларни барвақт олдини олиш, жамоат тартиби ва хавфсизлигини мустаҳкамлаш ҳамда тезкор хизмат фаолиятининг натижалари ва йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирлари, шунингдек шахсий таркиб ўртасида хизмат интизоми ва қонунбузилиш ҳолатларининг олдини олиш, уларни касбий билим савияси ва жанговор шайлигини ошириш борасида олиб борилган ишлар муҳокама қилинди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник Р.А.Ҳатамов иштирок этди.

Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи бошлиғи генерал-майор Д.А.Назармухамедов ўзининг маърузасида 2019 йил давомида вилоят ички ишлар органлари томонидан амалга оширилган ишлар билан бир қаторда соҳада йўл қўйилган камчиликларга ҳам батафсил тўхталиб ўтди.

Йиғилишда шунингдек вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосарлари, соҳавий хизматлар, шаҳар ва туманлар ички ишлар органлари раҳбар ҳамда масъул ходимларининг ҳисоботлари эшитилди.

Хизмат фаолиятида камчиликларга йўл қўйган масъул ходимларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Шу билан биргаликда, ўзларининг хизмат вазифаларини бажаришга сидқидилдан ёндашиб келаётган, кенг жамоатчилик билан ҳамкорликни тўғри ташкил этган, ўзлари бириктирилган маъмурий ҳудудда жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишига йўл қўймаган бир гуруҳ ходимларга ИИВнинг “Тезкор хизмат аълочиси” кўкрак нишони ва пул мукофотлари тантанали равишда топширилди.

Ўз вақтида, асослантирилган танқид ҳамда фидойи ходимлари муносиб равишда рағбатлантириш ҳар қандай фаолиятда юқори самарадорликка эришилиши шубҳасиз  албатта.  

2019 йил давомида Хоразм вилоятида содир этилган умумий жиноятлар сони олдинги йилга нисбатан 2,1 фоизга камайган ва вилоятдаги 519 та маҳалланинг 265 тасида жиноят содир этилмаган.

Йиғилиш якунида 2020 йил давомида амалга оширилиши лозим бўлган қўшимча чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй