Назария билан амалиёт уйғунлиги таъминланади

admin | 23-01-2020 | 970

Назария билан амалиёт уйғунлиги таъминланади 

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси ички ишлар органлари учун учун олий юридик маълумотга эга бўлган кадрларни тайёрлайдиган таълим муассасаси ҳисобланади.

Академияда курсантларнинг ҳар томонлама етук кадр бўлиб етишишлари учун барча шарт-шароитлар яратилган.

Халқаро таълим стандартларига тўлиқ мос келадиган Академия ўқув дастурига асосан кундунги бўлим 3-ўқув курси курсантлари 20 январь кунидан жамловчи ички ишлар органларида амалиёт ўташ учун юборилдилар.

Вазирлик Академиясининг 3-ўқув курсида тергов, тезкор-қидирув, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва эксперт-криминалистика  йўналишлари бўйича таълим олаётган 30 нафар курсантлар Хоразм вилояти ички ишлар органларида амалиётни ўташга киришдилар.

Курсантларнинг назарий билимларини амалиёт билан уйғунлаштириш ва бойитиш мақсадида уларга бой амалий тажрибага эга ички ишлар органлари ходимлар мураббий сифатида бириктирилди.

Курсантларнинг уч ойдан ортиқ давом этадиган амалиёт ўташ режаларидан вилоятнинг тарихий обидаларига саёхатлар ва бошқа бир қатор маданий-маърифий тадбирлар ҳам ўрин олган.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй