Бошқарма бошлиғининг ёшлар билан навбатдаги учрашуви

admin | 22-01-2020 | 985

Бошқарма бошлиғининг ёшлар билан навбатдаги учрашуви 

Ҳудудларни ижтимоий иқтисодий ривожлантириш бўйича Хоразм вилояти 3-сектор раҳбари, вилоят ИИБ бошлиғи генерал-майор Д.А.Назармухамедов томонидан айни кунларда ҳудудларда аҳоли билан сайёр қабуллар ўтказиш жараёнида ёшлар билан ҳам алоҳида учрашиб, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ва амалий ёрдам бериш борасида манзилли ишлар олиб борилмоқда.

Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи 2020 йил 22 январь куни Гурлан тумани ёшлари билан учрашди.

Генерал-майор Д.А.Назармуҳамедов дастлаб Гурлан тумани Ҳокими А.Салаев ҳамроҳлигида туманда ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 ташаббус доирасида олиб борилаётган ишлар юзасидан ташкил этилган кўргазма билан танишди. 






Тумандаги санъаткор, рассом, конструктор, китобхон, спортчи ёшларнинг ютуқлари ва аёллар бандлигини таъминлаш борасидаги ишлар барчада катта қизиқиш уйғотди.

Самимийлик ва ўзаро ишонч асосида олиб борилган учрашувда генерал-майор Д.Назармухамедов йиғилиш иштирокчилари бўлган ёшларга бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар ва улар натижасида эришилаётган ютуқлар тўғрисида батафсил маълумот берди.

Шундан кейин вилоят ИИБ ҲПБ бошлиғи полковник С.Раҳимов Гурлан туманида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирларга қарамасдан ёшлар томонидан содир этилган жиноятлар тўғрисида, вилоят ИИБ ТЭҚКБ бошлиғи подполковник Ж.Юсупов ёшларнинг мафкуравий имммунитетини ошириш борасидаги ишлар, вилоят ИИБ Кадрлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари подполковник Б.Атажанов ички ишлар органлари ва тизим тасарруфидаги таълим муассаcаларига кириш тартиби, вилоят ИИБ ЙҲХБ бошлиғи полковник Ш.Байхуразов ёшлар томонидан йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилинишининг ахволи тўғрисида маълумотлар бердилар.

Ёшлар ўзларининг қизиқтирган саволларига масъул ходимлардан батафсил жавоб олдилар.

 Йиғилишда ижодкор ёшлар томонидан айтилган шеърлар иштирокчилар томонидан олқишланди.

 Учрашув якунида Гурлан тумани ҳудудида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ҳамда унга қарши кураш борасидаги ишларда фаол иштирок этиб келаётган бир гуруҳ ёшларга вилоят ИИБнинг “Ташаккурнома”си ва эсдалик совғалари топширилди.

 

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй