ЁШЛАР БИЛАН САМИМИЙ МУЛОҚОТ

admin | 25-01-2020 | 832

ЁШЛАР БИЛАН САМИМИЙ МУЛОҚОТ

Хоразм вилояти Янгибозор тумани ҳокимлиги ҳамда ички ишлар бўлими ҳамкорлигида ўтказилган ушбу тадбирда Бошқирших қишлоғи худудидаги ёшлар ҳамда бугунги кунда туман ИИБ ҲПБ профилактик ҳисобда турган 70 нафар шахс ҳамда пробация гуруҳи назорати остидаги 12 нафар шахслар иштирок этишди. Тадбирни туман ҳокими Ў.Машарипов очиб, мамлакатимизда ёшларнинг илм олиши, касб-ҳунар эгаллаши ҳамда тадбиркорлик билан шуғулланишлари учун барча зарур шароитлар яратиб берилаётганига тўхталди.  

  Учрашувда туман ИИБ бошлиғи, майор Н.Худайбергенов сўзга чиқиб, ёшлар ўртасида жиноят ҳамда ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, бу борада маҳалла фаоллари ҳамда тегишли ташкилотлар масъул вакиллари билан ҳамкорликни янада яхшилаш масалаларига тўхталиб ўтди. Шунингдек, тадбирда ички ишлар органларида профилактик ҳисобда турган ҳамда пробация хизмати назоратидаги шахсларнинг ижтимоий мослашувини таъминлаш, уларга тиббий ёрдам кўрсатиш, касб-ҳунарга йўналтириш, ўқитиш, тадбиркорликка жалб этиш, келгусида қайта жиноят содир этишининг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳам атрофлича муҳокама этилди.

   Учрашувда иштирок этган ёшлар турли масалалар бўйича мурожаат қилишди. Уларнинг муаммолари, хохиш ва истаклари мутахассислар томонидан ўрганиб чиқилиб, тегишли тавсиялар, ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Очиқ ва самимий руҳда ўтган учрашувда жамиятимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига муносиб ҳисса қўшаётган бир гуруҳ ёшлар туман ҳокимлиги ҳамда ички ишлар бўлими томонидан бадиий китоблар жамланмаси билан тақдирланишди.

  

                                                                                          Подполковник   Ҳ. Нурметов,  

                                              Янгибозор тумани ИИО Пробация

гуруҳи катта инспектори


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй