Театр бу ибратхонадир.

admin | 27-01-2020 | 886

Театр бу ибратхонадир.

“Театр бу ибратхонадир”. Театрни маърифатпарвар Маҳмудхўжа Беҳбудий ана шундай атаган бўлса, бугун юртбошимиз, театрни маънавият ўчоғи, ижод аҳлини эса инсон қалбининг муҳандислари дея юксак таърифлайдилар. Ҳақиқатдан ҳам театр ҳар қандай даврда, ҳаётий сабоқлар берувчи жонли восита ҳисобланган. Инсон маънавиятини юксалтиришда театрнинг алоҳида ўрни бор.

Маънавият, маърифат тушунчалари театр билан узвий боғлиқдир.  Шу боис Хоразм вилояти ички ишлар органлари ходимларининг 2020 йил 27 январь куни режалаштирилган “Маънавият ва маърифат дарси” машғулотлари Хоразм мусиқали драма театрида ўтказилди.

Ўзбекистон халқ артисти Мурод Ражабов ва унга ҳамрохлиқ қилган бир гуруҳ театр ва кино соҳасининг етук вакиллари томонидан намойиш этилган “Замон нафаси” номли театрлаштирилган саҳна чиқишлари театрга ташриф буюрган ички ишлар органлари ходимларида катта таассурот қолдирди.

Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 ташаббус доирасида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар, шунингдек коррупцияга нисбатан муросасиз бўлиш кабиларни ўз ичига олган саҳна кўринишлари ички ишлар органлари ходимларининг келгуси хизмат фаолиятларида дастуриламал бўлиб хизмат қилиши табиий шубҳасиз.

Ватанпарварликни ва юртимиздаги тинчлик-осойишталикни улуғловчи монолог ва шеърлар томошабинларнинг қалбидан чуқур жой олди.

Ўз навбатида тадбирда иштирок этган ички ишлар органлари ходимлари ҳам, санъаткорлар томонидан ижро этилган саҳна кўринишларини олқишлаб, уларга гулдасталар тақдим этишди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй