Расмий муносабат:

admin | 01-02-2020 | 1838

Расмий муносабат: Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида техник шикастланган йўл-патруль хизмати автомобилининг ижтимоий тармоқларда тарқалган фотосурати юзасидан

 

2020 йил 1 февраль куни ижтимоий тармоқларда йўл транспорт ҳодисаси натижасида техник шикастланган йўл-патруль хизматининг махсус хизмат автомобили фотосурати тарқалган.

Фотосуратда акс этган махсус хизмат автомобили Хоразм вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасига тегишли бўлганлиги  ва фотосурат  ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ўртасида турли тусмоллар билан шархланаётганлиги сабабли, ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида қуйидагиларни маълум қиламиз.

“Ласетти” русумли ушбу хизмат автомашинаси Хоразм вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ЙПХ инспектори, сафдор Ж.А.га хизматда фойдаланиш учун бириктирилган.

ЙПХ инспектори хизмат вазифасини бажариш юзасидан 2020 йил 31 январь куни соат 22:00ларда Урганч шаҳрининг Ал-Хоразмий кўчаси бўйлаб жануб томондан, шимол томонга қараб ҳаракатланиб бораётганида, ўзи билан бир йўналишда олдинда ҳаракатланиб бораётган енгил автомашина тўсатдан тўхтаганлиги сабабли, ЙПХ инспектори ушбу автомашина билан тўқнашувни олдини олиш мақсадида ҳаракат йўналишини бирданига ўзгартириб, йўлни ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилган.

Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси натижасида ЙПХ инспектори бошқарувидаги махсус хизмат автомобили техник шикастланган бўлиб , хеч ким тан жароҳати олмаган ва бошқа автомобилларга техник шикаст етказилмаган.

Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, йўл-транспорт ҳодисасига учраган хизмат автомашинасини бошқарган ЙПХ инспектори, ўзи бириктирилган хизмат ҳудудида, хизмат кийимида, хушёр ҳолатда, тунги сменада хизмат олиб бораётган бўлган.

Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй