Ўзаро ҳамкорликда фош этилган жиноят

admin | 01-02-2020 | 794

Ўзаро ҳамкорликда фош этилган жиноят

 

Бугунги кунда кенг жамоатчилик гиёҳвандлик-иллат эканлигини аллақачон англаб кетган. Шундай бўлса, аҳён-аҳёнда аср вабоси бўлмиш гиёҳвандликка мубтало бўлган шахсларнинг қилмиши тўғрисида эшитиб қоламиз.

Хоразм вилояти ИИБ ва ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари олинган маълумотлар асосида, Боғот туманида яшовчи, 1976 йилда туғилган Т.Р. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашинани 2020 йилнинг 27 январь куни “Ҳазорасп-Урганч” автомобиль йўлида тўхтатиб, ҳайдовчи ва йўловчиларнинг ёнларини ҳолислар иштирокида кўздан кечиришганида, ҳайдовчи Т.Р ёнида 10 дона, автомашина йўловчилари, Боғот туманида яшовчилар, 1971 йилда туғилган М.О. 140 дона, 1964 йилда туғилган Т.Қ. эса ёнида 4 дона “Трамадол” гиёҳвандлик воситаларини сақлаб қўйганликлари бўлди.

Олиб борилган дастлабки суриштирув жараёнида автомашина йўловчиси М.О. ушбу гиёҳвандлик воситаларини танишлари Т.Р. ва  Т.Қ.ларга қонунга хилоф равишда сотиб ўтказганлиги маълум бўлди.

Шундан кейин давом эттирилган тезкор тадбир натижасида  Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманида яшовчи, 1980 йилда туғилган Г.Р. 100 дона “Трамадол” гиёҳвандлик воситасини фуқаро М.О.га 1 200 000 сўмга қонунга хилоф равишда сотаётганида жиноят устида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан фуқаро М.О. ва Г.Р. ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй