Қасамёдига содиқ ходим

admin | 04-02-2020 | 2498

Қасамёдига содиқ ходим

 

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ички ишлар органлари сафига кирар экан,  фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мамлакат тинчлиги, осойишталиги ва хавфсизлигини мустаҳкамлаш борасидаги бурчини ва зиммасига юклатилган мажбуриятларни виждонан, сидқидилдан бажаришга ваъда бериб, Ватанига ва Ўзбекистон халқига содиқ бўлишга қасамёд қилади.

Ушбу қасамёдга содиқ қолиш ички ишлар органлари ходимларидан метин ирода ва чексиз ватанпарварликни талаб қилади.

Бугунги кунда Хива шаҳар ИИБ тезкор вакили лавозимида хизмат қилиб келаётган капитан Темурбек Тожиевни ўз қасамёдига содиқ ходимлардан бири десак муболаға бўлмайди.

Ўзига ишониб топширилган ҳар қандай вазифани сидқидилдан бажариб келмоқда.

Гиёҳвандлик воситаларини қонунга хилоф равишда сақлаганлиги учун жиноий жавобгарликка тортилган, Хива туманида яшовчи, 1988 йилда туғилган М.Х. 2020 йил 17 январь куни капитан Т.Тажиев билан учрашиб, ундан ўзига нисбатан қўзғатилган жиноят ишини тугатишда ёрдам беришини сўраб, гап орасида “рози” қилишини ҳам қистириб ўтади.

Тезкор ходим ушбу вазият тўғрисида ҳеч иккиланмасдан раҳбариятига билдирги орқали маълум қилади.

Ички ишлар ходимини пора эвазига оғдириб олишни ният қилган М.Х. 2020 йил 19 январь куни капитан Т.Тожиевга  200 АҚШ долларини пора тариқасида беришга уринган пайтида қўлга олинди.

М.Х. энди нафақат гиёҳвандлик воситаларини ноқонуний сақлаганлиги учун шу билан биргаликда пора беришга уринганлиги учун ҳам жавоб беришига тўғри келади. Чунки унга нисбатан прокуратура органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Қасамёдига содиқ ходимлар билан ҳар қанча фахрлансак арзийди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй