Расмий муносабат:

admin | 05-02-2020 | 732

Расмий муносабат: Ижтимоий тармоқларда “Ҳудуд профилактика инспектори бир ойдан буён ишга чиқмайди” номи остида эълон қилинган мақола юзасидан

 

2020 йил 4 февраль куни ижтимоий тармоқларда “Ҳудуд профилактика инспектори бир ойдан буён ишга чиқмайди” номли мақола эълон қилинган бўлиб, унда “Хоразм вилоят Шовот туманидан Остона маҳалласидан ёзмоқдамиз. Ҳудуд профилактика инспекторини топа олмаяпмиз, бир ойдан буён ишга келмайди.  Унга берилган хизмат уйи ҳам қурилгандан буён қаровсиз ётибди.  Ушбу ҳолатни ИИВ ўз назоратига олиб, муносиб инспектор тайинласин” деб кўрсатилган.

Мазкур мақола Хоразм вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан ўрганилганида қуйидагилар аниқланди.

Мақолада тилга олинган Хоразм вилояти Шовот туманидаги “Остона” маҳалласига хизмат кўрсатиш учун Шовот тумани ИИБ профилактика инспектори лейтенант А.Рўзметов бириктирилган бўлиб, у жорий йилнинг 13 январь кунидан 20 январь кунига қадар касаллиги сабабли, 21 январь кунидан 23 февраль кунига қадар навбатдаги меҳнат таътилига чиққанлиги сабабли ўз хизмат ҳудудида эмас.

Шунингдек ушбу профилактика инспекторининг ўзига берилган хизмат уйида доимий яшаши навбатдаги меҳнат таътили тугаганидан кейин тўлиқ таъминланишини билдирамиз.

Профилактика инспекторларининг хизмат фаолиятини белгилаб берувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга асосан профилактика инспектори лейтенант А.Рўзметов хизмат вазифаларини бажаришга киришгунга қадар, Шовот тумани “Остона” маҳалласига хизмат кўрсатиш шу маҳаллага қўшни бўлган “Янги турмуш ва Олтин қалъа” маҳаллаларига хизмат кўрсатувчи профилактика инспектори лейтенант А.Рахимов зиммасига юклатилган.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй