Келажакка эътибор бугундан бошланади

admin | 06-02-2020 | 2369

Келажакка эътибор бугундан бошланади

  

Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи ўз навбатида ҳудудларни ижтимоий иқтисодий ривожлантириш бўйича вилоят кесимида 3-сектор раҳбари ҳисобланганлиги боис, вилоятдаги ёшларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш юзасидан амалий ёрдам бериш мақсадида шаҳар ва туманларда истиқомат қилувчи ёшлар билан учрашувлар ўтказаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Вилоятдаги ёшларнинг муаммоларини ўрганиш, ечим излаш жараёнида, ички ишлар органларида хизмат қилиб келаётган ёш ходимларнинг ҳам муаммоларини ўрганиш зарурлиги маълум бўлди.


Ана шундан келиб чиққан ҳолда 2020 йилнинг 6 февраль куни Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи генерал-майор Д.А.Назармухамедовнинг вилоят ички ишлар органларида хизмат қилиб келаётган ёш ходимлар ва ИИВ Хоразм академик лицейининг бир гуруҳ ўқувчилари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Хоразм мусиқали драма театрида бўлиб ўтган ушбу тадбирга, шунингдек, ички ишлар органларида самарали меҳнат қилган фахрийлар, фидойи ходимларнинг ота-оналари, ҳамкор ташкилотлар вакиллари таклиф этилдилар.

Тантанали тадбирда генерал-майор Д.А.Назармухамедов сўзга чиқиб, сўнгги йилларда мамлакатимизда ёшларни қўллаб-қувватлашга доир чора-тадбирлар анча кучайганлигини эътироф этиб, келгусида ёш ходимларни ҳар томонлама етук кадр бўлиб етишишлари учун барча имконият ва шарт-шароитларни яратиб беришга тайёр эканлигини йиғилиш иштирокчилари эътиборига етказди.

Ўзаро ишонч ва самимийлик асосида бўлиб ўтган йиғилишда ёш ходимлар томонидан билдирилган ижобий таклифлар ижро учун қабул қилинди.

Мазкур тадбирда иштирок этган Ёшлар Иттифоқи вилоят кенгаши раиси М.Машарипов ҳам сўзга чиқиб, ички ишлар органларида хизмат қилиб келаётган ёш ходимларни ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилишга қаратилган ўзининг аниқ чора-тадбир ва таклифларини баён этди.

Вилоятимизда жиноят ва хуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида ички ишлар органлари билан узвий ҳамкорлиги, шунингдек ёшлар ва вояга етмаган шахслар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарлик ҳолатларининг камайишига қўшган ҳиссалари учун Ички ишлар Вазирининг буйруғига асосан “Маънавий-маърифий ишлар аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланган Ёшлар Иттифоқи вилоят кенгашининг 5 нафар аъзосига кўкрак нишонлари тантанали равишда топширилди.

Бундан ташқари хизмат вазифаларини бажаришга сидқидилдан ёндашиб келаётган бир гуруҳ ходимлар ИИВ нинг фахрий ёрлиғи, пул мукофотлари билан тақдирланган бўлса, яна бир гуруҳ фидойи ходимлар ва академик лицей ўқувчиларининг ота-оналарига вилоят ИИБ бошлиғининг “Ташаккурнома” ва эсдалик совғалари олқишлар остида топширилди.

Тадбир якунида сўзга чиққанлар мутасадди раҳбарлар ва ҳамкор ташкилотларга ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй