Расмий муносабат:

admin | 18-02-2020 | 4335

Расмий муносабат: Ижтимоий тармоқларда Шовот тумани деҳқон бозорида лоторея билети билан боғлиқ бахсли ҳолат бўйича тарқалган видеолавҳалар юзасидан.

 

2020 йил 16 февраль куни турли ижтимоий тармоқларда Хоразм вилояти Шовот тумани деҳқон бозорида лоторея билети билан боғлиқ бахсли ҳолат бўйича видеолавҳалар тарқатилган бўлиб, унда бир гуруҳ шахслар ютуқ чиққан лоторея билетини уни сотган шахс томонидан яширилганлиги тўғрисида баён қилганлар.

Ушбу видеолавҳа Шовот тумани ИИБ масъул ходимлари томонидан ўрганиб чиқилди ва ҳолатга алоқадор барча шахслар аниқланди.

Хозирги кунда лоторея билетига ҳақиқатда ютуқ чиққан ёки чиқмаганлигини, шунингдек уни йўқотилиши билан боғлиқ бахсли ҳолатларга аниқлик киритиш юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Суриштирув ишлари якуни бўйича қўшимча равишда маълум қилинади.

 

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати  


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй