Эзгулик албатта қайтади

admin | 22-02-2020 | 3639

Эзгулик албатта қайтади

 

Айни кунларда мамлакатимиз бўйлаб “Эзгулик албатта қайтади” шиори остида ихтиёрий қон топшириш (донорлик) акцияси бўлиб ўтмоқда.

Чунки, тиббиётда инсон ҳаётини сақлаб қолишда донорлик қонининг аҳамияти энг биринчи ўринда туради. Сунъий қон ҳаттоки энг мукаммал технологиялар асосида яратилган бўлсада, инсоннинг табиий қони ўрнини боса олмайди.

Хоразм вилояти ички ишлар органларининг бир гуруҳ ходимлари ҳам мазкур акция муносабати билан уюшган ҳолда вилоят қон қуйиш марказига ташриф буюрдилар.

Лозим текширувлар амалга оширилгач ходимларнинг барчасидан белгиланган тартибда ва миқдорда қон олинди.

Қайсидир зарур беморга қон бериш орқали унинг ҳаёти ва соғлиғини сақлаб қолишга ёрдами текканидан ходимлар хурсанд бўлишган бўлса, қон қуйиш марказига қон излаб келган беморларнинг қариндошлари ички ишлар органлари ходимларининг эзгу ишларни олқишладилар.

Бугун ички ишлар органларининг ҳар бир ходими юртдошларимизнинг тинч, соғлом ва фаровон яшашлари учун астойдил хизмат қилмоқдалар.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй