admin | 22-02-2020 | 6587
Эзгулик албатта қайтади
Айни кунларда мамлакатимиз
бўйлаб “Эзгулик албатта қайтади” шиори остида ихтиёрий қон топшириш (донорлик)
акцияси бўлиб ўтмоқда.
Чунки, тиббиётда инсон
ҳаётини сақлаб қолишда донорлик қонининг аҳамияти энг биринчи ўринда туради. Сунъий
қон ҳаттоки энг мукаммал технологиялар асосида яратилган бўлсада, инсоннинг табиий
қони ўрнини боса олмайди.
Хоразм вилояти ички ишлар
органларининг бир гуруҳ ходимлари ҳам мазкур акция муносабати билан уюшган
ҳолда вилоят қон қуйиш марказига ташриф буюрдилар.
Лозим текширувлар амалга
оширилгач ходимларнинг барчасидан белгиланган тартибда ва миқдорда қон олинди.
Қайсидир зарур беморга қон
бериш орқали унинг ҳаёти ва соғлиғини сақлаб қолишга ёрдами текканидан ходимлар
хурсанд бўлишган бўлса, қон қуйиш марказига қон излаб келган беморларнинг
қариндошлари ички ишлар органлари ходимларининг эзгу ишларни олқишладилар.
Бугун ички ишлар органларининг
ҳар бир ходими юртдошларимизнинг тинч, соғлом ва фаровон яшашлари учун астойдил
хизмат қилмоқдалар.
Янгиликлар