Ходимлар учун семинар-тренинг

admin | 22-02-2020 | 3604

Ходимлар учун семинар-тренинг  

 

Ҳар йили куз-қиш мавсумида юқумли касалликлар масаласи долзарб мавзуга айланишига кўникиб қолганмиз.

Аммо бу йил Хитой Халқ Республикасида бошланиб, дунёнинг кўпгина давлатларига тарқалиб улгурган коронавирус (тождор вирус) инсониятни юқумли касалликлардан имкон қадар сақланишга мажбур қилмоқда, десак муболаға бўлмайди.

Касалликни даволагандан кўра уни олдини олган фойдали эканлиги барчамизга аён.

Ана шундан келиб чиққан ҳолда Хоразм вилояти ИИБ шахсий таркиби учун “Коронавирус касаллигининг келиб чиқиш сабаблари, эпидемиологик вазият, клиникаси ва профилактикаси” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.

Хоразм вилояти Санитария-эпидемиология осойишталик маркази врач-эпидемиологи Ф.Султанов ва вилоят юқумли касалликлар шифохонаси бўлим мудири И.Ғоиповлар ўзларининг маърузаларида республикамизда вирусли,  айниқса, коронавирус касаллигининг тарқалиш ҳолатлари қайд қилинмаганлигини, лекин шундай бўлсада, ҳар бир инсон юқумли касалликлар билан касалланмаслиги учун риоя қилиши лозим бўлган тиббий-профилактик чора-тадбирлар тўғрисида батафсил маълумот бердилар.

Шундан кейин юқумли касалликлар тарқалган ҳудудларда тиббий ҳимоя воситалари (кийим-бош)дан фойдаланиш тартиби кўргазмали шаклда тушунтирилди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй