Зулфияни ёд этиб

admin | 29-02-2020 | 896

Зулфияни ёд этиб 

 

ИИВ Хоразм академик лицейида таълим олаётган йигит-қизлар ўзларининг билимга ташна эканликлари билан тенгдошларидан ажралиб туришади. Мазкур лицейда таҳсил олаётган йигит-қизларнинг вилоятдаги турли таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида ўтказиладиган фан олимпиадалари ва мусобақаларда фахрли ўринларни эгаллаб келаётганликлари бунга яққол мисолдир.

Бунда албатта лицей доирасида ўтказиладиган турли ижодий-бадиий кечалар ҳамда мусобақалар таянч вазифасини ўтайди.

Халқимизнинг атоқли шоираси Зулфияхоним таваллудининг 105 йиллигига бағишлаб лицейда “Вафо ва садоқат тимсоли” мавзусида ўтказилган бадиий кеча ўқувчи қизларнинг шеъриятга қанчалик ошна эканлигини яна бир бор намоён этди.

Зулфияхоним издошлари бўлган ўқувчи қизлар якунда “Фахрий ёрлиқ” ва бадиий китоблар билан тақдирланди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй