Ўтказилаётган профилактик тадбирлар самараси

admin | 03-03-2017 | 4670

     “Жиноятчиликни олдини олиш ва профилактика куни” муносабати билан, вилоят Ички ишлар бошқармаси  Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб бир қатор профилактик  ишлар давом қилдирилмоқда

     2017 йил 2 март куни “Жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика куни” муносабати билан Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси нинг 77 нафар ходимининг иш фаолияти профилактик тадбирларни ўтказишга сафарбар этилди.

     Ўтказилган профилактик тадбирлар давомида -1 та олий ўқув юртида,-57 та мактабларда,-19 та коллежларда,-11 та йўловчи ташиш уюшмаларида, -6  та   маҳаллаларда, -5 та ҳайдовчиларни тайёрлаш ўқув ташкилотларида, -1 та автомобилларни таъмирлаш устахоналарида 4700 нафардан ортиқ фуқаролар, талаба ва ўқитувчилар, ишчи хизматчилар ва ҳайдовчилар билан профилактик учрашув ва давра сухбатлари ўтказилди.

     Ўтказилган профилактик учрашув ва давра суҳбатлар жараёнида йўл ҳаракати қоидаларига риоя этилиши, ҳайдовчилар ўртасида қўпол қоидабузарликларни содир этилишини, улар оқибатида содир бўлиши мумкин бўлган йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, ҳайдовчилар ва пиёдаларда ўзаро ҳурмат, маданият ва тарбияни оширишга қаратилган мавзулар мисоллар билан кенг ёритилди.

     Вилоятнинг транспорт ҳаракати серқатнов бўлган ҳудудларида йўл-транспорт ҳодисаларини содир этилишини барвақт олдини олиш мақсадида ўтказилган рейд тадбирида жами 570 та йўл ҳаракати қоидабузарлиги аниқланди. Шуларнин  320 таси йўл-транспорт ҳодисасини келтириб чиқарувчи қўпол қоидабузарликларни, 17 таси маст ҳолда транспорт бошқариш, 110 таси белгиланган тезлик меъёридан ошириш, 55 таси қувиб ўтиш қоидабузарликларини ташкил қилади.

     Бундан ташқари, вилоят маркази Урганч шаҳрида солиқ ва “Ўзавтодарётранс” агентлиги вилоят бўлими билан ҳамкорликда ноқонуний йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиб юрган шахсларни аниқлаш бўйича рейд тадбири ўтказилди.

     Рейд тадбири давомида  750 дан ортиқ транспорт воситалари ҳайдовчиларининг ҳужжатлари текширилди. Текшириш натижаларига кўра  15 нафар ҳайдовчилар ноқонуний тарзда, тегишли ҳужжатларсиз йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиб юрганликлари аниқланиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди. 

Хоразм вилояти ИИБ ЙХХБ ходими А.Ражабов

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй