Шижоати таҳсинга лойиқ ёшлар

admin | 10-03-2020 | 4082

Шижоати таҳсинга лойиқ ёшлар

 

Хоразм вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари -Кадрлар бошқармаси бошлиғи подполковник А.Т.Раҳманов 2020 йил 10 март куни янгиариқлик бир гуруҳ ёшлар билан учрашди.

Учрашувдан кўзланган мақсад туман ёшларининг ҳаётий қизиқишларини ўрганиш, уларни  қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш юзасидан амалий ёрдам беришдан иборат бўлди.

Бошқарма бошлиғининг ўринбосари дастлаб Янгиариқ тумани Ҳокимининг ўринбосарлари ва Президент Халқ қабулхонасининг туман бўлими мудири  ҳамроҳлигида туманда ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 ташаббус доирасида олиб борилаётган ишларга оид кўргазма билан танишди. 


Кўргазмада иштирок этаётган йигит-қизларга келгусидаги фаолиятларида омад тиланган ҳолда,  бошқарманинг эсдалик совғалари ва бадиий китоблар жамланмалари топширилди.

Ўзаро савол-жавоб тарзида олиб борилган учрашув томонларнинг ўзаро ишончи, ёшларнинг шижоати туфайли қизиқарли жараёнларга бой бўлди.

Ёшлар томонидан берилган ҳар қандай саволга мутахассислар томонидан батафсил жавоб берилди.

Йиғилишда ижодкор ёшлар томонидан ижро этилган куй ва қўшиқлар иштирокчилар томонидан олқишланди.

Учрашув якунида Янгиариқ тумани ҳудудида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ҳамда унга қарши кураш борасидаги ишларда фаол иштирок этиб келаётган бир гуруҳ ёшларга вилоят ИИБ бошлиғининг “Миннатдорчилик” ёрлиғи ва бадиий китоблар тўплами, ҳамда туман ИИБ профилактика инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиси лавозимида ўз хизмат вазифаларини сидқидилдан бажариб келаётган бир гуруҳ ходимларнинг ота-оналарига вилоят ИИБ бошлиғининг “Ташаккурнома”си ва эсдалик совғалари топширилди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй