Йўл интизомни ёқтиради

admin | 20-03-2020 | 356

Йўл қоидани ёқтиради

Сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган янгиланиш ва ўзгаришлар кириб бормаган соҳа қолмади.

Шулар қаторида йўлларда ҳаракат иштирокчилари учун ҳам бир қатор имтиёз ва қулайликлар яратилаётганлигини алоҳида таъкидлаш лозим.

Белгиланган рухсатномага эга бўлган ҳайдовчиларга автомашиналарининг олд, ён ойналарини тусини ўзгартириш (қорайтириш) имконияти берилганлигини ҳам анашу имтиёз ва қулайликлар жумласига киритиш мумкин.

Аммо ўзини “шоҳида эмас, баргида юраман” деб ҳисобловчи айрим ҳайдовчилар белгиланган тартиб қоидаларни менсимасдан, ички ишлар органларининг рухсатномасига эга бўлмасдан автомашиналарининг олд, ён ойналарини тусини ўзгартириб (қорайтириб) олганликлари ўтказилаётган рейд тадбирлари давомида ўз исботини топмоқда.

Жорий йилнинг ўзида Хоразм вилоятида йўл-патруль хизмати ходимлари томонидан ўтказилган рейд тадбирлари давомида 117 та ҳолатда транспорт воситаларининг олд, ён ойналарини тегишли рухсатномасиз тусини ўзгартириш (қорайтириш) билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик қайд этилди.

Ушбу ҳолатларнинг барчаси юзасидан ўзбошимча ҳайдовчиларга нисбатан белгиланган тартибда маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, транспорт воситалари эса вақтинчалик жарима майдончасига жойлаштирилди.

Йўл қоидани ёқтиради, унга риоя қилиш барча учун мажбурийдир.

Бу борадаги рейд тадбирлари давом этмоқда.

Хоразм вилояти ИИБ ЙҲХБ


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй