admin | 21-03-2020 | 5493
Ҳамиша эъзоздасиз, азиз фахрийлар!
Хоразм вилояти ИИБ раҳбарияти
томонидан вилоятдаги соҳа фахрийларини байрамлар арафасида қутлаш, уларнинг ҳолидан хабар олиш бугунги кунда анъанага айланди.
Янгиланиш ва яшариш байрами бўлмиш “Наврўз” айёмида ҳам ушбу анъана давом этди.
Хоразм вилоятида истиқомат
қилиб келаётган, ички ишлар органларида узоқ йиллар самарали хизмат қилиб, айни
кунларда кексалик гаштини сураётган 500 нафардан ортиқ фахрийларнинг яшаш
манзилларига вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи генерал-майор
Д.А.Назармухамедовнинг “Наврўз” умумхалқ байрами муносабати билан эзгу
тилаклари битилган табрикномалари юборилди.
Хоразм вилояти
ИИБ Ахборот хизмати
Янгиликлар