Расмий муносабат:

admin | 31-03-2020 | 875

Расмий муносабат: Ижтимоий тармоқларда “Эркаклар картошка учун аёлларга қўл кўтаришгача борди” номи остида тарқатилган видеолавҳа юзасидан

 

Телеграм мессенжеридаги админстратори хорижий давлатда бўлган саҳифада 2020 йил 30 март куни “ХОРАЗМ: Эркаклар картошка учун аёлларга қўл кўтаришгача боришмоқда”  номи остида тарқатилган видеолавҳа Хоразм вилояти ички ишлар органлари томонидан ўрганиб чиқилганида қуйидагилар маълум бўлди.

Видеолавҳада акс экс жараён 2020 йил 29 март куни Қўшкўпир тумани марказий “Деҳқон бозори” ҳудудида қайд этилган бўлиб, лавҳадаги ўзаро тортишаётган шахслар деҳқон бозорида қишлоқ хўжалик маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи эр-хотинлардир. Мазкур ҳолатда эр-хотиннинг ўзаро тортишувига, сотувчи аёл томонидан картошкани 5000 сўмдан сотмоқчи бўлганида фуқаролар бундан норози бўлиб, ўзларини эътирозини билдиргач, бу жараёнга сотувчи аёлнинг эри ҳам аралашиб, картошка сотилмаслигини айтиб, машинасига қайта юклаган.

Эр-хотин ўртасидаги ўзаро тортишувга бошқа шахслар аралашмаган.

Шу куни бозор ҳудудига жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга жалб қилинган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари томонидан эр-хотин ўртасидаги ушбу тортишувга зудлик билан чек қўйилган (видеолавҳада ички ишлар органи ходими етиб келгани кўринади). Ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш учун профилактика инспекторининг билдиргисига асосан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ўз навбатида ушбу сотувчи аёл томонидан картошка маҳсулотига нарх белгилашнинг тартиб-таомиллари тегишли органлар томонидан ўрганилмоқда.

Мамлакатимизда “коронавирус” инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида эълон қилинган карантин тадбирлари вақтида  фуқаролар ўртасида турли асоссиз, “ваҳима” уйғотувчи маълумотларни тарқатмаслик сўралмоқда.

Аммо шундай бўлсада, турли вазиятларда олинган аудио, фото ва видео материалларни ҳолатга тўғри келмайдиган “ваҳима”ли сарлавҳа ва шархлар остида хорижий давлатларда фаолият кўрсатиб келаётган ижтимоий тармоқларда тарқатилмоқда. Ачинарли томони эса, ушбу асоссиз маълумотларни, юртимизда яшовчи блогерлик фаолияти билан шуғулланувчи айрим шахслар била туриб, шунчаки “хайп” учун ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида улашмоқдалар.

Ҳурматли фуқаролар! Асоссиз маълумотларга ишонманг, имкон қадар уйда қолинг. 

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй