КЎЧМА САВДО ЯРМАРКАЛАРИ - ЭЛ ХИЗМАТИДА

admin | 04-04-2020 | 776

КЎЧМА САВДО ЯРМАРКАЛАРИ - ЭЛ ХИЗМАТИДА

 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг вилоят бошқармаси, вилоят прокуратураси, маҳаллий ҳокимликлар, вилоят ички ишлар бошқармаси томонидан карантин вазиятида аҳолига қулайлик яратиш, уйдан узоққа бормай харидларни амалга оширишини таъминлаш мақсадида маҳаллаларда арзонлаштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг кўчма савдо ярмаркалари ташкил этилмоқда.

Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари ташаббуси билан Урганч шаҳрининг  «Умид» маҳалласида ташкил этилган  кўчма савдо ярмаркасида фуқароларга 800 кг картошка, 500 кг пиёз, 300 кг сабзи, 400 кг ун, 200 литрдан зиёд ўсимлик ёғи ҳамда тухум, макарон, карам, балиқ каби бошқа маҳсулотлар арзонлаштирилган нархларда сотилди. Эндиликда, ушбу маҳалла аҳолиси бозорга боришига зарурат қолмади.

Урганч марказий деҳқон бозоридан узоқ масофада жойлашган «Байналмилалчи» маҳалласи ва Наврўз шаҳарчаси аҳолисига ҳам рўзғор учун зарур 10дан ортиқ турдаги маҳсулотлар кўчма савдо ярмаркалари орқали арзон нархларда етказиб берилди.

Ярмаркаларда фуқаролар гўшт, ёғ, картошка, пиёз, тухум, ун, карам, памидор, нон, балиқ, қатиқ, қаймоқ ва бошқа маҳсулотларни ҳамда зарур дори-дармон воситаларини арзон нархларда сотиб олиш имконига эга бўлишди.

Департамент, солиқ, ички ишлар органлари ва маҳаллий ҳокимликлар томонидан ташкил этилаётган бу каби тадбирлар вилоятимизнинг барча ҳудудларида давом этмоқда.

Эндиликда департамент ва прокуратура органлари томонидан барча маҳаллаларда турғун савдо дўконлари ва кўчма савдо ярмаркаларининг фаолияти, озиқ-овқат узлуксизлигини таъминлаш ва нархларнинг барқарорлигини таъминлаш қатъий назоратга олинади. 

Янгиликлар


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй