Лицей ўқувчилари пешқадамлар сафида

admin | 12-04-2020 | 778

Лицей ўқувчилари пешқадамлар сафида

 

Айни кунларда Россия Федерациясида мактаб ўқувчилари ўртасида турли фанлардан онлайн тарзда олимпиадалар ўтказилмоқда.

Мамлакатимизда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида жорий этилган карантин тадбирлари даврида ўқув машғулотларини уй шароитида давом эттираётган ИИВ Хоразм Академик лицейи ўқувчилари ҳам мазкур фан олимпиадасида ўзларининг билимларини синовдан ўтказдилар.

Академик лицей ўқувчилари буюк аждодларига хос авлодлар эканлигини онлайн тарзда ўтказилган ушбу фан олимпиадасида яна бир бор намоён этдилар.

Биз дастлаб, ИИВ Хоразм Академик лицейининг ўқувчиси Бурхонбек Атаханов 11-синф ўқувчилари ўртасида инглиз тили фани бўйича фахрли 2-ўринни эгаллаганлиги тўғрисидаги хушхабарни юртдошларимиз эътиборига етказган эдик.

Хозирга келиб, лицейнинг билимли ва иқтидорли ўқувчилари томонидан ушбу фан олимпиадасида қўлга киритилган муваффақиятлар тўғрисида қувончли хабарлар гулдастасини қабул қилдик.

Марҳамат, ИИВ Хоразм Академик лицейининг Россия Федерациясида мактаб ўқувчилари ўртасида онлайн тарзда ўтказилган фан олимпиадасида фахрли ўринларни қўлга киритган ўқувчилари билан танишинг:

 

 














Бурхон Атаханов,  11-синф ўқувчилари ўртасида инглиз тили бўйича фахрли 2-ўрин.









































Мирзобек Маримбаев, 10-синф ўқувчилари ўртасида тарих фани бўйича фахрли 1-ўрин



















































Асадбек Одилбеков,  10-синф ўқувчилари ўртасида рус тили фани бўйича фахрли 3-ўрин



















































Айша Рўзимова , 10-синф ўқувчилари ўртасида рус тили фани бўйича фахрли 2-ўрин 

 










































































Шунингдек, ИИВ Хоразм Академик лицейининг ўқитувчиси Юлдашев Элёр Мухаммедович рус тили ва адабиёти фани ўқитувчилари ўртасида ўтказилган  касбий маҳорат беллашувида мутлоқ ғолибликни қўлга киритганлиги учун биринчи даражали диплом билан тақдирланди.     

Биз, Сизлар билан фахрланамиз азиз ёшлар.       

Шу ўринда, ўқувчиларга билимларни пухта эгаллашларида ўзларининг ҳиссаларини қўшиб келаётган мазкур лицей ўқитувчи-педагоглар жамоасининг фидокорона мехнатларини алоҳида эътироф этиб ўтиш жоиз.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати  

Янгиликлар


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй