МУМТОЗБЕГИМНИНГ ХАЙРЛИ ИШЛАРИ

admin | 13-04-2020 | 920

МУМТОЗБЕГИМНИНГ ХАЙРЛИ ИШЛАРИ           

 

   Ортиқова Мумтозбегим Ботировна 2000 йилнинг 8 февраль куни Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида таваллуд топган. 2018 йил Урганч туризм ва меҳмонхона хўжалиги касб-ҳунар коллежини тамомлаб, вилоят ИИБ ППХ ва ЖТСБ ППХ батальонига қарашли “Эзгулик патрули” гуруҳида хизмат фаолиятини бошлаган. 2019 йил январь ойидан буён вилоят ИИБ ЙҲХБ бўлинмалари ЙПХ отряди 2-сафарбарлик гуруҳи ЙПХ инспектори вазифасида хизмат қилмоқда.

   Сафдор Мумтозбегим Ортиқова шу йилнинг 6 февраль куни соат 17 лар атрофида Урганч шаҳар худудида хизмат вазифасини бажараётиб кўчада йиғлаб турган қизчани учратиб қолади. Ўзини Марҳабо деб таништирган бу қиз шаҳардаги мактабларнинг бирида 4-синфда ўқишини, машғулотлар тугагач, уйини тополмай адашиб қолганини айтади. ЙПХ инспектори дарҳол уни ўз автомашинасига миндириб, қизчанинг тушунтириши бўйича уйга олиб боради. Марҳабонинг ота-онаси ЙПХ инспекторининг бу беғараз ёрдамидан беҳад мамнун бўлиб, унга миннатдорлик билдиришади.

    ЙПХ инспектори жорий йилнинг ўтган даври мобайнида йўл ҳаракати қоидаларига риоя этмаган 449 нафар ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирган. Шундан 72 нафари транспорт воситасини бошқариш вақтида уяли алоқа телефонидан фойдаланган, 81 нафари қувиб ўтиш қоидасини бузган, 27 нафари транспорт воситасини тегишли ҳужжатларсиз бошқарган, 11 нафари транспорт воситаси ойналарининг тусини ўзгартирган, 156 нафари хавфсизлик камарини тақмаган, 102 нафари эса бошқа турдаги қоидабузарликлар содир этган ҳайдовчилардир.

   Қахрамонимиз вилоят худудида карантин ҳолати жорий этилган кундан буён ҳайдовчи ва пиёдаларга ўз ҳисобидан 350 та тиббиёт ниқобини бепул тарқатган.

   Зиммасидаги вазифаларни масъулият билан бажараётган ЙПХ инспектори, сафдор Мумтозбегим Ортиқова бошқарма раҳбарияти томонидан муносиб рағбатлантирилган.

 

                                                                     Худойберган ЖАББОРОВ,

                                                                            “Postda” мухбири.


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй