Кимгадир опа, кимгадир сингил

admin | 15-04-2020 | 716

Кимгадир опа, кимгадир сингил 

 

Мамлакатимизда коронавирус инфекциясининг кенг тарқалиб кетишини олдини олиш мақсадида жорий этилган карантин даврида иш фаолияти вақтинчалик тўхтаган хотин-қизларни ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиш зарурати туғилиши табиий албатта.

Анашу ҳолатларни инобатга олган ҳолда Хоразм вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактика бошқармаси таркибидаги  хотин-қизлар масалалари бўйича фаолият юритувчи катта инспекторлари ўзларининг хизмат фаолиятларини бажаришга ҳар қачонгиданда масъулият билан ёндашмоқдалар.

Эр-хотин ва қайнона-келин ўртасида низолар бўлган хонадонларга ташриф чоғида хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш борасида профилактик-огохлантирув ишлари ўрказилиб, зарур ҳоллларда ҳимоя ордерлари берилмоқда. Жорий йил давомида тазйиқ ва зўравонликка учраган 40 нафар хотин-қизларга ҳимоя ордери берилган.

Ўзини хизмат ҳудудида яшовчи хотин-қизлардан қайсидир бирига опа, яна қайсидир бирига сингил деб ҳисобловчи катта инспекторлар ҳудудий профилактика инспекторлари билан ҳамкорликда, маҳалла кесимида, авваламбор ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ташриф буюриб, уларнинг турмуш тарзини мукаммал ўрганиб, моддий қўллаб-қувватлаш юзасидан асослантирилган таклиф киритмоқдалар.

Шунингдек кўча ва жамоат жойларида фуқаролар томонидан карантин қоидаларига риоя қилинишини назорат этиш ҳам хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторларнинг назаридан четда қолаётгани йўқ, доимий равишда тиббий ниқоб тақиш тушунтирилиб, айрим фуқароларга бепул тиббий ниқоблар тарқатишмоқда.

Бундан ташқари аҳоли ўртасида томороқа ерларидан унумли фойдаланиш масалалари ҳам кенг тарғиб этилиши натижасида, бугунги кунда хонадондаги каттаю-кичик экин экиш ишларига астойдил киришган.

Юқоридагилардан ташқари хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлар хизмат ҳудудларидаги озиқ-овқат дўконларида санитария-эпидемиология осойишталик маркази ходимлари томонидан дезинфекция ишларини ўтказишда ҳамкорлик қилиб, сотилаётган озиқ-овқат махсулотларининг нархи асоссиз ошиб кетишини олдини олиш бўйича тадбиркорлар ўртасида тушунтириш ишлари олиб бормоқдалар.


Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй