КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ ҲАМКОРЛИКДАГИ ТАДБИРЛАР

admin | 16-04-2020 | 3146

  

     КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ ҲАМКОРЛИКДАГИ ТАДБИРЛАР

 

  Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсиясига кўра мамлакатимизда хам коронавирус инфекцияси   тарқалишининг олдини олиш буйича муайян карантин чора-тадбирлари белгиланган. Афсуски, айрим фуқароларимиз мақсадсиз ҳатто ниқоб ҳам тақмасдан кўчага чиқиб, автомашина бошқариб, карантин қоидаларини қўпол равишда бузишмоқда. Шу кунга қадар вилоят худудида ўтказилган тадбирлар давомида 2300 нафардан зиёд фуқароларимизнинг карантин қоидаларига риоя этмаганлиги аниқланди ва улар Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг 54-моддасига мувофиқ маъмурий жавобгарликка тортилди.

    -Ўтказилаётган тадбирларда бошқармамиз шахсий таркиби ҳам фаол иштирок этишмоқда,-дейди вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, подполковник Марат Худойберганов.-Вилоятимиздаги туристик намойиш объектлари худудларида яшовчи аҳолининг белгиланган карантин қоидаларига қатъий риоя қилиши бўйича мунтазам равишда профилактик тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Турли тарғибот воситаларидан фойдаланиляпти. Шунингдек, ушбу худудларнинг, “Ичон-қалъа” давлат музей қўриқхонасидаги шаҳобчалар ҳамда мунтазам масканларнинг санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ходимлари томонидан дезинфекция қилиниши доимий назорат қилинмоқда.        

   Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш ҳар биримиздан юксак масъулиятни талаб этади. Шундай экан, шифокорларимиз тавсияларига амал қилиб, белгиланган қоидаларга риоя этайлик. Энг муҳими, уйда қолиб, яқинларимизни, атрофимиздагиларни хавфу-хатардан асрайлик!

 

                                                                            Худойберган ЖАББОРОВ,

                           “Postda” мухбири.

                              Хоразм вилояти.


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй