admin | 09-06-2017 | 27570
Урганч шаҳрида яшовчи, 1985 йилда туғилган Ж.Р. ўзганинг мулкини ишончига кириш орқали, фирибгарлик йўли билан ўзлаштирганлиги ҳолати юзасидан қўзғатилган жиноят ишини судда кўриб чиқиш бошланганидан кейин, жавобгарликдан қутилиб қолиш мақсадида, 2016 йилнинг декабрь ойидан буён суд органларидан яшириниб юрган эди. У ўзининг яшаш жойини тез-тез ўзгартириб, гоҳ у қариндошининг, гоҳ бу танишининг уйида яшаб келиш орқали, ички ишлар органлари ходимларини ҳам чалғитишга уринмоқчи бўлди, лекин тезкор ходимларнинг маҳорати олдида унинг устамонлиги ожизлик қилди.
У 2017 йил 8 июнь куни Урганч шаҳри ҳудудида ушланди ва шу куннинг ўзидаёқ ҳибсхонага жойлаштирилди.
Майор З.Исмаилов, вилоят ИИБ ходими
Янгиликлар