admin | 28-05-2017 | 24995
Ўғирлик жиноятини содир қилиб, 2015 йилнинг декабрь ойидан буён тергов органларидан қочиб юрганлиги учун қидирилаётган, 1979 йилда Қўшкўпир туманида туғилган А.Б. исмли шахс қанчалик устамон бўлмасин, тезкор ходимларни чалғита олмади. У Хива тумани ИИБ ходимларнинг Тошкент вилояти ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда олиб борган тезкор қидирув ишлари давомида Тошкент вилояти ҳудудида ушланиб, тергов ҳибсхонасига жойлаштирилди.
Ҳозирда жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Майор З.Исмаилов, вилоят ИИБ ходими
Янгиликлар