Ёнғин хавфсизлиги олий техника мактаби битирувчилари амалиётда

admin | 16-02-2017 | 3896

Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 25 январь кунидаги 2/314-сонли кўрсатмасига асосан Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги олий техника мактаби масъул ходими майор С.Р.Шарипов Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси масъул ходимлари билан ҳамкорликда Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги олий техника мактабини 2014, 2015, 2016-йилларда битириб келган ёш мутахасис ходимлар хизмат фаолиятини мониторинги ўтказилди.

Йиғилишни Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи полковник Р.Эшниязов очиб берди ва ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги олий техника мактаби битирувчилари ва  уларнинг ота-оналари билан соҳавий хизмат бошлиқлари иштирокида алоҳида тартибда йиғилишлар ўтказиб, битирувчиларнинг касбий, хизмат ва жанговар ҳамда маънавий тайёргарлик даражаси, уларнинг ижобий ва салбий томонлари, лавозимга киришишда дуч келаётган муаммолар ҳамда келгусида вазирлик Ёнғин хавфсизлиги олий техника мактабида ўқув шароитларини янада такомиллаштириш бўйича қурсантларнинг ота-оналари томонидан фикр ва мулоҳазалар билдирилди.


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй