Хонадонни тунаган шаҳслар аниқланди.

admin | 14-06-2017 | 24583

 Хонадонни тунаган шаҳслар аниқланди.

Урганч шаҳрининг Ҳонқа кўчасида яшовчи, 1984 йилда туғилган Д.Атажанова 2017 йилнинг 6 июнь куни эҳтиётсизликка йўл қўйиб, уйининг эшигини очиқ қолдириши натижасида, номаълум шахслар уйидан 500 000 сўм пулини, нархи 1 000 000 сўм бўлган ноутбукини ва нархи 150 000 сўм бўлган уяли телефонини ўғирлаб кетишганлиги юзасидан Урганч шаҳар ИИБга мурожаат қилган эди.

Урганч шаҳар ИИБ тезкор ходими томонидан олиб борилган суриштирув ишлари натижасида, ушбу ўғирликни, Урганч шахрида яшовчи, илгари ўғирлик жинояти учун судланган, 1972 йилда туғилган Р.В. ва 1980 йилда туғилган Ч.Д. лар содир қилганлиги маълум бўлди. Улар ўғирлик натижасида қўлга киритган пул, ноутбук ва уяли телефон аппарати ашёвий далил сифатида олинди.

Шу ўринда, фуқароларимиздан, ўз мулкини асрашда эътиборли ва масъулиятли бўлишларини сўраймиз.

                   

Майор З.Исмаилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй