Ўғирлик жинояти “иссиқ из”идан фош этилди

admin | 05-06-2017 | 23255

Ўғирлик жинояти “иссиқ из”идан фош этилди

2017 йил 3 июнь кунига ўтар кечаси номаълум шахслар томонидан Қўшкўпир туманида яшовчи фуқаро Б.Расуловнинг шу туманда жойлашган “Қўшкўпир-Бунёдкор” ҳусусий корхонасига қарашли автомашиналарни ювиш шаҳобчасининг деразасини синдириб кириш йўли билан, у ердан нарҳи 5 200 000 сўмлик автомобилларни ювиш ускунаси ўғирлаб кетилган эди.

Қўшкўпир тумани ИИБ тезкор ходими томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида, ушбу жиноятни шу туманда яшовчи, 1987 йилда туғилган М.Ж. ва 1979 йилда туғилган С.Ҳ. лар содир қилганликлари аниқланди ва улардан автомашина ювиш ускунаси ашёвий далил сифатида олинди.

Тоғни урса талқон қиладиган ушбу йигитлар, эндиликда ўзларининг ножўя қилмишларидан пушаймон бўлиши тайин. Аммо халқимизда “Кейинги пушаймон-ўзингга душман” деган нақл бор.

 

                                                                        Майор З.Исмаилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй