Хокимият вакилига фаол қаршилик кўрсатди

admin | 11-07-2017 | 22516

Хокимият вакилига фаол қаршилик кўрсатди

Хонқа туманида яшовчи, 1981 йилда туғилган М.Ж. уйида фойдаланиб келаётган табиий газ ҳақини ўз вақтида тўловини амалга ошириш ўрнига, 2017 йил 7 июль куни газ хисоблагични кўздан кечириш учун келган, “Хонқа туман газ” филиали назоратчиси лавозимида ишловчи, 1983 йилда туғилган Қ.Қурбановнинг хизмат вазифаларини бажаришига фаол қаршилик кўрсатиб, хақоратлаб, юзига мушти билан тушириб қолди.

Жараённинг бундай тус олишини кутмаган назоратчи, олган жароҳати туфайли шифохонага, унга жароҳат етказган муштумзўр эса хибсхонага жойлаштирилди.

Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида М.Ж. ўзининг хатти-ҳаракатларини мастлик холатида, билмасдан содир қилганлигини айтиб, жазодан қутилиб қолишга уринди. Аммо Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 56-моддасида мастлик ҳолатида жиноят содир этиш жазони оғирлаштирувчи ҳолат сифатида қайд этилган. Демак, муштумзўр ўзининг қилмиши учун бир карра оғирроқ жазога тортилиши тайин.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

                                                                                Майор З.Исмаилов, вилоят ИИБ ходими 

 

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй