Эҳтиёт бўлинг, фирибгар!

admin | 15-07-2017 | 14367

Эҳтиёт бўлинг, фирибгар! 

Халқаро экспертларнинг таҳлилига кўра мамлакатимиз олий таълимга талаб катта бўлган давлатлардан бири ҳисобланади. Бу бежизга эмас, илму-урфонга ташналик бизнинг қонимизда бор, дунё тамаддуни ривожида ўзининг муносиб ўрнига эга бўлган аждодларимизнинг бой мероси фикримизга далил бўла олади.

Шундай экан, фуқароларимизнинг олий таълим муассасаларида таълим олишга бўлган интилишлари юқорилигидан фойдаланиб, уларни таълим муассасаларига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, фирибгарлик йўли билан бойлик орттириш пайидаги шахслар қабул даврида учраб туриши аччиқ ҳақиқатдир.

            2017 йилги қабул жараёнида ҳам бу каби нохуш ҳолатлар қайд қилинмоқда. Жумладан, Урганч шаҳрида яшовчи, иш жойининг тайини бўлмаган, 1987 йилда туғилган Р.Б.  таниши 1994 йилда туғилган С.С.га Тошкент шаҳридаги фармацевтика институтига ўқишга киришида ёрдам беришини айтиб, унинг ишончига кириб, 2017 йил 14 июль куни фирибгарлик йўли билан 120 000 000 сўм пулларини олаётганида, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан қўл олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

                                                                      Майор З.Исмаилов, вилоят ИИБ ходими  

                                 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй