Нафс балоси

admin | 19-07-2017 | 19865

Нафс балоси

Халқимиз “Нафсим менинг балодур, ҳар балога соладур” деган иборани кундалик ҳаётида кўп бора тилга олади. 

Гурлан туманида яшовчи, тумандаги мактаблардан бирида директор бўлиб ишлаётган, 1968 йилда туғилган Ш.М. ҳам юқоридаги иборани жуда яхши билади, лекин уни бошқалар учун тааллуқли деб ўйлаган шекилли.

У 2015 йил октябрь ойида шу туманда яшовчи, фуқаро Ш.Комиловани қизини Қарши инфокоммуникация нодавлат таълим муассасаси сиртқи бўлимига ўқишга киритиб беришини айтиб, 800 АҚШ долларини олган бўлса, 2016 йил ёз ойида фуқаро Ф.Шерниязовани қизи ва келинини ушбу таълим муассасасига ўқишга киритиб қўйишини айтиб, унинг ишончига кириб, 4 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлган киритган.

Нафсини жиловлай олмаган фирибгар, ишончни суистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритган пулларни осонгина ҳазм қила олмади.

“Иш” ижобий ҳал бўлмаганлиги сабабли, алданган фуқаролар уни пулни қайтариш бўйича қистовга олишди.

Фирибгарлиги аён бўлган “хожатбарор” фуқаро Ф.Шерниязовадан олган пулларнинг бир қисмини, яъни 400 АҚШ долларини, 2017 йил 16 июль куни қайтариб бераётганида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Майор З.Исмаилов, вилоят ИИБ ходими

 

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй