Айби борнинг тиззаси қалтирайди

admin | 19-07-2017 | 19489

Айби борнинг тиззаси қалтирайди

Хива туманида яшовчи, 1980 йилда туғилган О.Палванов 2017 йил 18 июнь куни кундалик ишлари билан Урганч шаҳрига келганида, “Спарк” русумли автомашинасини йўл чеккасида қолдириб, юмушлари билан ичкарига кириб кетганида, номаълум шахс, автомашинаси салонида турган эркаклар қўл сумкачаси (барсетка)ни ва уни ичида турган фуқаролик паспорти ва автомашинага тегишли хужжатларни ўғирлаб кетганлиги тўғрисида шаҳар ички ишлар бўлимига ҳабар берган эди.

Урганч шаҳар ИИБ ходимлари томонидан жиноят иши қўзғатилиб,  қарийб бир ой давомида олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида жиноятнинг излари Урганч шаҳрида яшовчи, 1996 йилда туғилган, М.С. га бориб тақалди.

“Айби борнинг тиззаси қалтирайди” деганларидек, ички ишлар идоралари ходимлари томонидан келтирилган рад қилиб бўлмас далилларини кўриб, ўғирликка қўл урган ушбу йигитнинг ҳам “тиззаси қалтираб”, айбига иқрорлик билдирди.

Ўғирланган буюмларнинг бир қисми ундан ашёвий далил тариқасида олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

                                                               Майор З.Исмаилов, вилоят ИИБ ходими 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй