Қўпол қоидабузарлик оқибати

admin | 19-07-2017 | 21711

Қўпол қоидабузарлик оқибати

Гурлан туманида яшовчи, 1981 йилда туғилган Я.У. транспорт воситасини бошқаришда етарли тажрибага эга бўлсада, йўл-ҳаракати қоидаларига риоя қилиш борасида эса, қўпол хатоликка йўл қўйди.

У 2017 йил 18 июль куни ўзига тегишли бўлган Нексия русумли автомашинада, Урганч шаҳридан Гурлан туманига қараб ҳаракатланиб бораётганида, йўлнинг чап томонида жойлашган дўконнинг олдига бориш учун, автомашинада қарама-қарши йўналишга чиқиб тўхтаб, ҳаридини амалга оширганидан кейин, хавфсизлик чораларини кўрмасдан, ўз йўналишига ўтиб олиш учун ҳаракатни бошлаган пайтда рўпарасидан келаётган Янгибозор туманида яшовчи, 1981 йилда туғилган, М.О. бошқарувидаги “Тико” русумли автомашина билан тўқнашиб кетди.

Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида олган жароҳатининг оғирлигидан, “Тико” ҳайдовчиси шифохонага етмасдан вафот этди.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурмали фуқаролар, “Йўл қоидани ёқтиради”, шундай экан, йўл-ҳаракати қоидаларига риоя қилинг, бу билан турли ноҳуш ҳолатларнинг олдини оласиз. 

                                                               Майор З.Исмаилов, вилоят ИИБ ходими

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй