Қидирувдаги жиноятчи ушланди

admin | 19-07-2017 | 21032

Қидирувдаги жиноятчи ушланди

Қўшкўпир туманида яшовчи, 1965 йилда туғилган Ж.Ю. илгари гиёҳвандлик воситаларини қонунга хилоф равишда ўтказиш билан боғлиқ жинояти учун озодликдан махрум қилиш тариқасидаги жазони ўтаб чиққан бўлсада, бундан ўзига тегишли хулоса чиқара олмади.

Фирибгарлик йўли билан ўзганинг мол-мулкини қўлга киритганлиги учун, жорий йилнинг апрель ойида унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланиши билан, жазодан қутилиб қолиш мақсадида қочиб кетган эди.

Урганч шаҳар ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган қидирув-суриштирув ишлари натижасида терговдан бўйин товлаб юрган “фирибгар” Қўшкўпир тумани ҳудудида ушланиб, тергов ҳибсхонасига жойлаштирилди.

Ҳозирги кунда тергов ҳаракатлари қайта бошлаб юборилди.

 Майор З.Исмаилов, вилоят ИИБ ходими

 

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй