Хотинига пичоқ санчди

admin | 20-07-2017 | 21152

Хотинига пичоқ санчди

Халқимиз оила қурган ёшларга бахт тилаб дуога қўл очар экан, “қўша-қаринглар” деб тилак билдиради.

Шундан ҳам билишимиз мумкинки, эр-хотин умри давомида бир-бирига суянч бўлади.

Урганч шаҳрида яшовчи, 1956 йилда туғилган С.П. турмуш ўртоғи, 1955 йилда туғилган М.С. билан қарийб 40 йилдан буён биргаликда аҳил-иноқ яшаб, невараларни тарбиялаб,  қўша-қариётган эдилар.

2017 йил 19 июль куни тунда эр-хотиннинг “орасидан ола мушук ўтди” шекилли, эр оилавий келишмовчилик натижасида хотинининг қорин қисмига ошхона пичоғини санчиб олди.

Жигари жиддий жароҳатланган аёл шифохонага ётқизилиб, малакали тиббий ёрдам кўрсатилишига қарамасдан вафот этди. Унинг эрига нисбатан эса жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

                                                                 Майор З.Исмаилов, вилоят ИИБ ходими 

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй