Пайшанба – ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни

admin | 20-07-2017 | 19731

Пайшанба – ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни 

2017 йил 20 июль, пайшанба – ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни муносабати билан Хива тумани аҳолиси билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда маъмурий ишлар бўйича вилоят судининг раиси ҳамда вилоят ИИБ ва Хива тумани давлат солиқ инспекцияси  масъул ходимлари қатнашиб, сўзга чиқдилар.

Маъмурий ишлар бўйича вилоят суди раиси томонидан, бугунги кунда республикамиз суд тизимида олиб борилаётган ислоҳатлар, маъмурий ишларни кўриб чиқишда аҳоли хуқуқий ҳимоясининг таъминланиши, бу борада айниқса тадбиркорлик субъектларига бир қатор имтиёзлар яратилаётганлиги тўғрисида тушунтирилди.

Хива тумани давлат солиқ инспекцияси масъул ходими томонидан, солиқ қонунчилигида амалга оширилаётган ўзгаришлар, тадбиркорлик субъектларнинг давлат рўйхатидан ўзказиш борасидаги имтиёзлар,  солиқ юкининг енгиллаштирилганлиги тўғрисида маълумотлар берилди.

Вилоят ИИБ масъул ходими томонидан, бугунги кунда вилоят худудида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ҳамкорлигида олиб борилаётган ишларга қарамасдан, фирибгарлик билан боғлиқ жиноятлар содир қилинаётганлиги, бу каби жиноятларнинг қурбони бўлиб қолишдан сақланиш борасида, шунингдек белгиланмаган жойланда чўмилишнинг салбий оқибатлари тўғрисида тушунтирилди.

 Йиғилишда иштирок этган фуқаролар, ўзлари учун зарур бўлган маълумотларга эга бўлганликларини айтиб ўтдилар.

                                                                                        Майор З.Исмаилов, вилоят ИИБ ходими 

 

 

 

                       

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй