Жиноятга жазо муқаррар

admin | 21-07-2017 | 20932

Жиноятга жазо муқаррар

Жиноят содир этиб, тергов ва суд органларидан яшириниб, жазодан бўйин товлаб юрган жиноятчиларни қидириш ва ушлаш бораси вилоят ҳудудида ўтказилаётган “Қидирув” тадбири давомида ички ишлар органларининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар билан ҳамкорлиги таъминланмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 131-моддасининг 4-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, одил судловдан бўйин товлаб юрган, 1967 йилда туғилган, М.М. Гурлан тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида, 2017 йилнинг 20 июль куни туман ҳудудида ушланиб, тергов ҳибсхонасига жойлаштирилган бўлса, Жиноят Кодексининг 219-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, тергов органидан қочиб юрганлиги учун Самарқанд шаҳри ИИБ ходимлари томонидан қидирилаётган, 1975 йилда туғилган, Х.Д. Хоразм вилояти ИИБ транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлими ходимлари томонидан, Урганч халқаро аэропортида ушланиб, Самарқанд шаҳар ИИБ ходимларига топширилди.       

 Вилоят ички ишлар органлари ходимларининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар билан бу борада амалга оширилаётган тадбирлари давом қилдирилмоқда.

                                                                                           Майор З.Исмаилов, вилоят ИИБ ходими 

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй