Қилиғи ёшига ярашмади

admin | 21-07-2017 | 21293

Қилиғи ёшига ярашмади

Давлатимиз томонидан, кекса ёшдаги бобою бувиларимизга кўрсатилаётган ғамҳўрлик, уларни ижтимоий-иқтисодий таъминлаш мақсадида тайинланган пенсия ва нафақалар ҳаттоки дунёнинг энг ривожланган айрим давлатларида ҳам мавжуд эмаслигини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз.

Янгиариқ туманида яшовчи, 1955 йилда туғилган, Х.Р.га ҳам бугунги кунда давлат томонидан қарилик пенсияси тайинланган. У ёши бир жойга чиққанда, ёшларга панду насиҳат бериб, ҳаётда соғлом турмуш тарзига риоя қилиб яшашни ўргатиш ўрнига, ҳамқишлоқлари учун уйида қиморхона ташкил этиб келган.

Жорий йилнинг 10 июль куни, Янгиариқ тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир жараёнида, Х.Р. уйида ҳамқишлоқлари, 1976 йилда туғилган Н.И. ва 1986 йилда туғилган М.Ш. ва 1980 йилда туғилган С.М ларга пул тикиб карта ўйнашлари учун шароит яратиб берганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан “қиморхона соҳиби”га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

                                                                                              Майор З.Исмаилов, вилоят ИИБ ходими 

 

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй