Бўлмаганга бўлишма

admin | 24-07-2017 | 20541

Бўлмаганга бўлишма

Жорий йилнинг 13 июль куни ўзгага тегишли автомашина эшигини темир чизғич ёрдамида очиб, автомашина салонида турган пулларни ўғирлаганлиги учун, Урганч шаҳрида яшовчи, 1996 йилда туғилган, М.С.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилаётган эди.

 Тергов жараёнида, айбланувчи қилмишидан пушаймонлиги эканлиги ва ёшлиги инобатга олиниб, муносиб ҳулқ-атворда бўлиш тўғрисидаги тилхат орқали озодликда қолдирилган эди.

У ушбу тилхатни шунчаки расмиятчилик деб ўйлаб, ўзининг қинғир ишларини давом қилдириш мақсадида, 1998 йилда туғилган, илгари ўғирлик жинояти учун судланган, Қ.Л. билан жиноий тил бириктириб, 2017 йил 19 июль куни, шаҳар электр тармоқлари корхонаси биноси олдида турган фуқаро К.Бекмановга тегишли “Нексия” русумли автомашина эшигини ўзининг “эски усули”да очиб, автомашина салонида бўлган 58 500 сўм пул ва кўзойнакни ўғирлаган пайтида, унинг ҳулқ-атворини кузатиб юрган тезкор ходимлар томонидан “жиноят устида” қўлга олинди.

Такрорий ўғирлик “шериклар”ни бу сафар эхтиёт чораси тариқасида ҳибсхонага етаклади.  “Бўлмаганга бўлишма” деб, шуни айтсалар керак.

                                                                                     Майор З.Исмаилов, вилоят ИИБ ходими 

 

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй